Путин коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича яна бир муҳим топшириқ берди

Ҳукумат олдига июнь ойи охирига қадар чет элликлар учун коронавирусга қарши пуллик эмлаш имкониятини ишлаб чиқиш ва таъминлаш вазифаси қўйилди. Президент Владимир Путин бу бўйича тегишли буйруқ берди.

Ҳукумат, шунингдек, 15 июль кунигача меҳнат мигрантлари учун КОВИД-19 га қарши эмлаш ишларини ташкил қилиши ва тегишли чора-тадбирлар воситасида молиялаштириш манбаларини аниқлаши керак.

Путин июнь ойи бошида Санкт-Петербург иқтисодий форумида сўзлаган нутқи вақтида чет элликларни, шу жумладан, меҳнат мигрантларини эмлаш масаласини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурган эди.

Аввало, ҳукумат Россияда бўлиб турган меҳнат муҳожирлари ва чет элликларни эмлаш имкониятини муҳокама қилади. Кейинги босқичда меҳнат мигрантларини мажбурий эмланган ҳолда мамлакатга соддалаштирилган киритиш имконияти кўриб чиқилади.

Хорижликларни эмлаш учун “Спутник Лайт” вакцинасидан фойдаланилади.