Қобулда икки портлаш рўй берди

Шанба куни тушдан кейин Қобулнинг ғарбий қисмида икки йўловчи миниавтобуси портлатилди. Бу ҳақда мамлакат Ички Ишлар Вазирлиги хабар беради.

Портлашлардан бири Дашти Барчий, иккинчиси эса Моҳтобқалъа туманларида содир бўлди.

Вазирликнинг берган маълумотига кўра, портлаш натижасида 7 киши ҳалок бўлган. 5 киши эса яраланган.

Портлашлардан бири касалхона яқинида рўй берган. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтишмоқда. Ҳалигача ҳалокатни ҳеч бир гуруҳ ўз бўйнига олмади.