Қочоқлар спорт салонларига жойлаштирилди

Франция пойтахти Парижда ҳокимият биносининг рўпарасида чодирларда яшаётган 560 нафар уйсиз қочоқлар автобусларга ўтказилиб, шаҳардаги 2 та спорт салонларига жойлаштирилди.

Париж ҳокимлиги кеча кечқурун шошилинч ёрдам ташкилотлари томонидан  ушбу инсонлар учун қурилган 250 чодирни йиғиштириб олди.

Кўпчилиги Афғонистон ва Африка ўлкаларидан келган бу қочоқлар орасида кимсасиз болалар, турмуш қурмаган аёллар ва оилалар ҳам бор эди.

 Париж Шошилинч бошпаналар ишидан мутасадди раҳбар вакили Ион Броссат твиттерда берган баёнотида давлатнинг бундай инсонларга ёрдам бериш учун чора-тадбирлар қидираётганлигини, бўш бинолар турган пайтда инсонларнинг кўчада қолиши қабул қилиниши мумкин бўлган ҳолат эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Бошпанасиз қочоқлар ва иммигрантларнинг ҳолати бўйича Иль-де-Франс минтақаси ҳокимияти жавобгар ҳисобланади.