Қрим чегарасидаги Украина сув тўғони қуламоқда

Украина оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Шимолий Қрим каналида қурилган тўғоннинг Украина томони бузилишни бошлаган.

2014 йилда фермерлар томонидан қурилган вақтинчалик тўғон Днепр дарёсининг сув босимига дош бера олмаяпти. Янги ва мустаҳкам тўғон қуриш ишлари 2015 йилда бошланган бўлса ҳам, қурилиш охирига етказилмаган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, каналнинг Қрим томонидаги пастки қисми аллақачон қуриб қолган бўлсада, етти йил аввал сув даражаси беш метрга яқин бўлган. Украинанинг маҳаллий аҳолиси Қрим томон уюштирилган сув блокадасига қарши чиқмоқдалар.

Шимолий Қрим канали Қримнинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг 85% қисмини қондирган. Бироқ, яриморол Россия билан бирлаштиргандан сўнг, Украина республикаси Қримга сув етказиб беришни тўхтатди. Қримдаги сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар ер ости манбалари ва табиий сув қудуқлари ҳисобига ҳал қилиниб келинаётган эди.