Робот одамга қараб табасссум қилмоқда

Колумбия университети тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган EVA, робот-гуманоиднинг (инсонсимон робот) бош қисмидан иборат. Инсон ва роботнинг ўзаро таъсири динамикасини ўрганиш учун мўлжалланган ва 3D принтерда чоп этилган ушбу ускуна синтетик бош суягидан ташкил топган.

EVA ҳозирда ғазаб, нафрат, қўрқув, қувонч, қайғу ва ажабланиш каби ҳис-туйғуларни ифодалаши мумкин.

Унинг имкониятларини ривожлантириш учун олимлар роботнинг юзини ҳаракатга келтириш учун турли хил ҳис-туйғулар ифодаланган видеоларини намойиш қилдилар. Роботни бошқарадиган компьютер видеодаги материалларни таҳлил қилиб, унинг “мушакларини” ҳаракатга келтириш ва юз ифодаларини келтириб чиқариш учун интеграл нейрон тармоқдан фойдаланган.

Роботга ўрнатилган камера у билан ўзаро алоқада бўлган инсоннинг юзини тасвирга олиб, иккинчи нейрон тармоққа узатганда эса у, бехато инсон реакцияни сунъий юз мушаклари воситасида ифодалаб берган.

Муҳандислар инсон юзи реакцияларига оддий тақлид қилиш чекланган дастурий имкониятга эгалигини ҳамда бу йўналишда ҳали анча мураккаб ишлар амалга оширилишини тан олишмоқда.