Россия ўзининг ҳашаматли автомобилини ишлаб чиқарди

Россия Аурус Сенат номи остида транспорт воситаларининг люкс синфига оид автомобилни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Унинг ўзига хослиги нафақат нархида (машина 18-22 миллион рублгача баҳоланмоқда), балки унинг тўлалигича юқори технология билан жиҳозланганидадир. Анъанавий ёқилғи турларидан фойдаланмайдиган ушбу янги махсулотни Россия деярли бутун дунё бўйлаб сотишни режалаштирмоқда.

Люкс маркали Аурус Сенат ишлаб чиқариладиган завод Татаристонда жойлашган. Елабугдаги ушбу корхона йилига 5000 та автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга. Дастлабки машиналар июнь ойида ўз эгаларига етказиб берилади.

Технологик автомобилни сотиш бўйича маркетинг режасига кўра, 2022 йилдан бошлаб Аурус автомобилларининг 70-80 фоизи четга юборилади. Маҳаллий ички бозор учун қолган 20-30 фоизни сотиш режалаштирилган. Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5000 дона машина эканлигини ҳисобга олиб, шундан 4000 таси экспорт қилиш учун ажратилмоқда.

Экспертларнинг баҳо беришларича экспорт режалари жуда аниқ белгиланган. «АвтоСпецЦентр» маркетинг директори Алексей Ермилов Аурус каби ҳашаматли брендлар билан яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаларини эгаллаш режалари борлигини айтмоқда. Ундан кейин босқичларда Хитой бозорини эгаллаш турибди.

Машинанинг рақобатчилари сифатида Mercedes-Maybach S 650, Bentley Flying Spur W12, BMW M760Li, Rolls-Royce Ghost va Rolls-Royce Phantom каби машҳур брендлар кўрилмоқда.