Россия янги авлод сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

Ҳарбий департамент ахборот ва оммавий алоқалар бўлими Плесецк космодромидан парвоз қилган “Союз-2.1б” ракетаси Россия Мудофаа вазирлиги манфаати учун янги авлод сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққанлиги ҳақида хабар бермоқда.

“Бугун, 25 июнь, Москва вақти билан 22:50 да Архангелск вилоятида жойлашган Мудофаа вазирлиги давлат синов космодромидан, ўрта синф ракета-ташувчиси “Союз-2.1б” белгиланган вақтда Россия Мудофаа вазирлиги манфаатлари йўлида космик аппаратни орбитага муваффақиятли олиб чиқди,” – дея қайд этилган хабарда.

Бу 2021 йилда Плесецк космодромидан “Союз-2” ўрта синф ракетасининг иккинчи марта парвоз қилиши ҳисобланади. Аввалги парвоз ҳам 2021 йилнинг 2 февраль куни муваффақиятли амалга оширилган.