Сальвадор “bitcoin”ни тўлов воситаси сифатида қонунийлаштирган биринчи давлат бўлди

Сальвадор Қонунчилик Ассамблеяси қонуний тўлов воситаси сифатида “bitcoin”дан фойдаланиш имконини берадиган қонунни тасдиқлади.

Аввалроқ, Сальвадор президенти Найиб Букеле парламентга кўриб чиқиш учун тегишли қонун лойиҳасини юборган эди.

Ассамблеянинг веб-сайтида хабар берилишича, қонунни қабул қилиш учун 84 нафар депутатлардан 62 нафари овоз берган. Шундай қилиб, Сальвадор тўлов воситаси сифатида “bitcoin”ни қонунийлаштирган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди.

“Биз буни амалга оширдик,” – дея хабар берди Ассамблея раҳбари Эрнесто Кастро.