Санкт-Петербург «ёпилмоқда»

Жорий йилнинг 17 июнь санасидан бошлаб Санкт-Петербург шаҳрида, коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашгани туфайли, қўшимча чекловлар жорий этилди. Бу ҳақида шаҳар маъмурияти хабар қилган.

Хусусан, 17 июнь кунидан бошлаб поезд станциялари, аэропортлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, шунингдек, етказиб бериш хизматидан фойдаланадиган овқатланиш хизматларини кўрсатувчи жойлардан ташқари умумий овқатланиш объектларининг фаолияти тақиқланади (вақтинча тўхтатилади).

Умумий овқатланиш объектларининг ёпилишидан ташқари, чекловлар кўнгилочар тадбирларнинг тўхтатилишига ҳам олиб келади. Чекловлар доирасида, ресторан ва кафелардаги болалар хоналарининг фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, кино ва театр залларига одамларнинг ташрифи миқдори 75% дан 50% гача камайтирилади.