Санкт Петербургда фавқулодда ҳолат жорий қилинди

8 июнь куни эрталаб Ленинград вилояти губернатори Санкт Петербург шаҳридан тахминан 30 километр узоқликда жойлашган туман радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ можаро туфайли юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилганини эълон қилди. Туман маъмуриятининг сўзларига кўра, можаро маҳаллий тадқиқот маркази ўз мулки жойлашган майдоннинг бир қисмини Россия Давлат Мулкни Бошқариш Федерал Агентлиги ихтиёрига топширганидан сўнг пайдо бўлган.

Майдонда мингдан зиёд қаттиқ радиоактив чиқиндилар жойлашган устахона бўлган. Тадқиқот маркази, мулкининг бир қисми агентлик ихтиёрга ўтиб кетганидан сўнг, радиоактив чиқиндилар бўйича хавфсизликни таъминлаш учун жавобгар эмаслигини даъво қиляпти. Лекин келишувда ушбу радиоактив “бочкаларни” зарарсизлантириш жараёни ҳақида айтиб ўтилмаган.

Ҳукумат амалдорлари вазиятни кузатаётганликларини ва атрофдаги радиация фонлари меъёрда эканликларини таъкидламоқдалар.