Шифокор эркаклар учун коронавирус хавфини ошкор қилди

“КОВИД-19 билан касал бўлган эркаклар уч ой давомида фарзанд кўришга уринишлардан қочишлари керак”, – дейди биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университетининг тизимли биология факультети профессори Анча Баранова.

“Эркак касал бўлиб тузалганидан уч ой муддат давомида, уруғнинг етишганлик даражаси анча паст бўлади. Шунинг учун уч ой мобайнида кутиш анча яхши натижа беради. Ана шундан кейин янги ҳосил бўлган уруғ ҳужайралари кўпайиш жараёнида иштирок этади, коронавирус билан “оғриганлари” эмас”, – дея тушунтирди шифокор.

Аммо вирус аёлларнинг репродуктив тизимлари ва ҳужайраларига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Тухумдонларда ҳар бир циклда фақат битта тухум ҳужайраси жойлашган бўлади. “Қолганлари музлатилган, тўхтатилган ҳолатда бўлади. Ушбу ҳужайраларда вирус жойлашиб олиши учун ҳеч қандай озуқа мавжуд бўлмайди. Вирус аёлнинг бошқа ҳужайраларига зарар етказган тақдирда ҳам, тухумдонлар келажак учун сақланади”, – таъкидлади Баранова.