Сионизмга қарши бир ташкилот – Neturei Кarta International-Jews Against Zionism

“Оллоҳдан сионист давлатнинг энг қисқа вақтда йўқ бўлиб кетишини сўраймиз. Биз Фаластин халқининг ўз ерларида ўз давлатини қуриб, абадий озод бўлиб яшашини ҳоҳлаймиз.”

Бу сўзлар Фаластин учун жон куйдираётган бир мусулмонга эмас, яҳудий хахам Вайсга тегишлидир. Янглиш ўқимадингиз, у бир яҳудий руҳонийсидир.

Neturei Кarta International-Jews Against Zionism номли сионизмга қарши бир яҳудий ташкилотининг раҳбари бўлган хахам (яҳудий руҳонийси) Исраэль Довид Вайс, бу сўзларини Истанбул Маданият Университетида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Вайс Фаластин муаммосига дунё ҳамжамиятининг диққатини тортмоқ учун Истанбулдан кейин Фаластинга сафар қилишини ҳам таъкидлади.

“1948-йилнинг 14-май куни, яъни Нақба-Исроил давлатининг расмий эълон қилиниш куни бутун инсоният учун жуда бехосият ва фалокат олиб келган кун бўлди. Зиёли инсонлар бу масалани албатта ўқиб ўрганишлари ва хулоса чиқаришлари шартдир. Сионизм ғояси Исроил давлатининг расмий ғоясидир ва у арабларнинг бошига буюк бало-кулфат бўлди. Исроил Фаластин халқига жуда катта зулм қилиб келмоқда. Ғазода фалокат жиноятлар содир бўлмоқда ва инсонлар буни жимгина кузатиб ўтирибди. Биз бу масаланинг жуда оғир ва муҳим муаммо эканлигини тушуниб идрок қилишимиз керак. Бу динлараро муаммо ҳам эмас, уни дин билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

“Сионистлар-динга алоқаси бўлмаган яҳудийлардир”.

Исраэль Вайс ишғолга қарши чиққан барчага антисемит деб тамға ёпиштирган Исроил ҳукуматининг бу зулмга норози бўлган бутун яҳудийларнинг номидан гапираётганини таъкидлади. У яҳудийликнинг сионизмдан эмас, Оллоҳ ва инсонлар орасидаги бир аҳддан иборат эканлигини ҳамиша сўзлаб келмоқда.