Сокотранинг сирлари

Сокотра –Ҳинд океанининг Яманга тегишли қисмида жойлашган архипелаг (ороллар гуруҳи) нинг номидир. У океаннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Оролнинг асосий шаҳри Ҳадибадир.

Сокотрани Арабистон яриморолининг мўъжизаси деб аташади. Сабаби, бу ерда дунёнинг ҳеч бир ерида учрамайдиган ҳайвонот ва наботот оламининг вакилларини учратиш мумкиндир. Орол ғаройиб дарахтлари билан машҳур, уларни суратларда кўришингиз мумкин.

Оролнинг узунлиги 130 км., кенглиги эса 40 км. дир. Унинг марказий ва шарқий қисмида учли тоғлар кўп. Улардан энг баланди-Ҳажар тоғи 1570 метрдир.

Сокотра олимлар ва сайёҳлар учун жуда жалб қилувчи ер ҳисобланади. Бу ерда ҳам даштни, ҳам водийни, ҳам боғни эслатувчи ерлар ўзаро алмашиб туради.

Мутахассислар маҳаллий иқлимни тропик яримчўл ва чўл иқлими сифатида қабул қилишади.Йил бўйи ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича  ўртача +25 до +32 С. бўлсада, ёзда кўпинча +42 га ҳам чиқади.

1880-йили оролга келган инглиз  илмий тадқиқот экспедицияси ҳайратга тушади, чунки оролда бугунгача мисли кўрилмаган дарахтлар ва қуш-ҳайвонлар топилган эди. 50 кун ичида фанга номаълум ўсимликларнинг 200 га яқин тури кашф қилинганлигига қарамай, оролнинг табиат дунёси ҳалигача охиригача ўрганилмагандир.

XIX асрнинг охиридан бошлаб 1967-йилгача Сокотра Британия протекторати остида эди. Ҳозирда эса Яманга тегишлидир.

2003-йили орол ЮНЕСКО нинг биосферик заҳиралари рўйхатига киритилади.

Олимларнинг фикрига кўра, жуда қадим замонларда Сокотра Африка қитъасидан ажралиб чиққан ва шу кунгача инсонлар унга нисбатан кам келишган. Шу сабабли ҳам унинг шу даражада ғаройиб табиат олами бордир. Мисол учун, бодринг дарахти, аждарҳо қони дарахти, улкан алоэ, нектар дарахти ва ҳоказо.Туристларга оролдан ўсимлик ва ҳайвонларни олиб чиқиш ёки олиб кириш, табиатга зарар етказиш,  йўлларда машина ҳайдаш қатъиян таъқиқлангандир.