“Спутник Лайт” муомалага киритилди

“Спутник Лайт вакцинасининг биринчи серияси фуқаролик муомаласига киритилди. Кеча назорат босқичи якунланди. <…> Июнь ойи охиригача, вакцинанинг тахминан 2,5 миллион дозаси фуқаролик истеъмоли учун чиқарилади, ишлаб чиқариш ҳажми ортиб боради”, – дея хабар бермоқда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.

Унинг сўзларига кўра, препаратдан қайта касалланганларни ва иккинчи доза сифатида эмлаш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Коронавирусга қарши эмлаш Россиянинг барча ҳудудларида амалга ошириляпти.

2020 йилнинг август ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги илмий марказ томонидан ишлаб чиқарилган “Спутник V” номли вакцинани рўйхатдан ўтказди. Шунингдек, Россияда, Вектор маркази тайёрлаган “Эпиваккорона” ва Чумаков маркази томонидан ишлаб чиқилган “Ковивак” вакциналари ҳам ишлаб чиқарилмоқда. “Спутник Лайт” эса русларнинг тўртинчи маҳаллий вакцинаси ҳисобланади.