Стратосфера капсуласи ҳақида эшитганмисиз?

Италиялик дизайнер Пиерпаоло Лаццарини футуристик дизайн билан лойиҳалар яратади. Пиерпаоло лойиҳалари асосан автомобиль ва сув транспортининг концептуал дизайнларига қаратилган.

Унинг “Lazzarini Design Studio” студияси яқинда яна бир мукаммал дизайнли амфибия учиш аппарати лойиҳасини тақдим этди.

Аппарат Стратосфера деб аталади. У бир вақтнинг ўзида қуруқликда, сув ва ҳавода ҳаракатланиши мумкин.

Стратосферанинг диаметри 1,65 метр бўлиб, у сферик дизайнга эга икки кишилик кичик бир капсула кўринишида бўлади.

Стратосфера катта тезлик ва ҳавфли бурилишлар вақтида ҳам ўз мувозанатини аъло даражада сақлай олади ва йўловчиларга қулай саёҳат қилиш имконини беради. Ушбу капсулани 150 от кучига эга моторлар ҳаракатга келтиради.

Парвоз режимида Стратосфера квадрокоптернинг хусусиятларига мослаштирилади. Унинг максимал тезлиги соатига 250 кмни ташкил этади. Парвоз учун аппарат қуёш энергиясидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Jet Capsule корхонаси Стратосферани 2022 йилнинг ўрталарида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.