Таҳлил: Исроилни ким тўхтатади?

Мусулмонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган давлатнинг йўқлиги минтақанинг энг долзарб муаммосидир. Исроилнинг фаластинликларга бўлган ҳужумлари ниҳоят томонлар ўртасида сулҳ тузиш билан якунланди. Тарихий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, тинчлик сулҳи барқарор бўладими ёки Исроил ҳужумлари тез орада яна бошланадими, бу ҳақида аниқ бир нарса айтиш қийин.

Вашингтон ва Тель Авив ўртасидаги муносабатларни мутахассислар кўпинча АҚШдаги яҳудий лоббисининг кучли таъсири билан боғлашади. Шу нуқтаи назардан Америкадаги энг кўзга кўринган лобби ташкилоти 1950 йилларнинг бошларида ташкил этилган ва 50 мингдан ортиқ аъзога эга бўлган АҚШ-Исроил жамоатчилик билан алоқалар қўмитаси (AIPAC) дир. AIPAC АҚШнинг яқин Шарқ бўйича сиёсатига катта таъсир кўрсатади.

У йирик молиявий ва инсон ресурсларидан фойдаланган ҳолда АҚШ конгрессменларига катта босим ўтказмоқда. Яҳудий лоббисининг энг катта ҳамкорлари Евангелист христианлар гуруҳидир. Диний эътиқодлари туфайли, республикачилар партиясининг раислигида Евангелист христианлар «буюк» Исроил давлати, яъни сионистик мафкурани яратишга катта аҳамият берадилар.

Ўтган 20 йил давомида исломофобиянинг ўсиб бориши фонида, Америка жамияти ва сиёсатчиларнинг Фаластин масаласи бўйича қарашлари ижобий томонга ўзгармади. Шу туфайли Исроил ва яҳудий лоббиси АҚШ жамиятини ўз манфаатлари учун жуда осон бошқаришга муваффақ бўлди.

Эҳтимол, фаластинликларни ҳимоя қилувчи бошқа глобал куч мавжуд бўлса, Исроил бугунги кунда халқаро нормалар ва қонунларни бузувчи сиёсатини амалга оширишда қийинчиликка учрар.

Айтганча, ҳимоя масаласи нафақат фаластинликларга тегишли, балки Шарқий Туркистон ва Мянмада ҳам мусулмонлар қонли қаршилик ва ваҳшийликларга учрамоқдалар. Дунёдаги мусулмонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан назоратчи ролини ўйнайдиган давлатнинг йўқлиги жиддий муаммодир.

Ягона барқарор ечим – минтақадаги мусулмонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун етарлича «чекловчи» кучга эга бўлган йирик давлатнинг пайдо бўлишидир. Бошқа усуллар минтақадаги фаластинликлар ёки бошқа мусулмон халқларининг хавфсизлигини тўлиқ кафолатлай олмайди.

Али Аслан, Ибн Халдун университети сиёсий фанлар ва халқаро алоқалар факультети ўқитувчиси, жамият ва оммавий ахборот воситалари масалалари бўйича СEТА бўлими тадқиқотчиси.