Тед Круз: Байден “заифлик” кўрсатди ва «Ҳамас»ни қўллаб-қувватлади

Республикачи сенатор Тед Круз АҚШ президенти Джо Байденни “Исроилнинг душманлари билан юмшоқ муносабатда бўлганликда айблаб, Байденнинг сиёсати, шу жумладан, Исроилни урушни тугатишга чақириши ҲАМАС раҳбарларини жасоратга ундаганини айтди.

У: “Жо Байден ҲАМАС, Ҳизбуллоҳ ёки Эронга нисбатан қанчалик кўп юмшоқликни намоён қилса, терактлар шунча кучаяди”, – дея қўшимча қилди.