Титанлар қабри

Миср пирамидалари ва Буюк Британия Стоунҳенжидан ҳам қадимийроқ дея баҳоланаётган ушбу “мега қабр” олимларни ҳайратга солмоқда. Кашф этилган сирли мақбара Дублиндан бир неча чақирим нарида жойлашган.

Ирландиянинг тарихий Каунти Мес туманида жойлашган Нюгренж ёдгорликларининг қадимийлиги ҳақида ўйлаб кўришлик шу пайтгача кўпинча олимларнинг эътиборидан четда қолган.

Ушбу иншоот Ирландиянинг тарихий обидаси бўлиб, унинг қурилиши тахминан милоддан аввалги 3200 йилларга тўғри келади. Бу унинг Мисрдаги энг қадимги пирамидалардан олти аср олдинроқ қурилганини англатади. Шунингдек, у Стоунҳенждан тахминан 700 ёш катта.

Узоқдан у катта тепаликка ўхшасада, аслида неолит даврига оид тош ўймакорлиги билан безатилган улкан иншоотдир. Бино шу вақтга қадар яшил майса билан қопланган бўлиб у бир ёки бир нечта қабрларни ўз ичига олади.

У ерда дафн этилганлар, кимлар томонидан қурилганлиги ва қандай қилиб бундай мураккаб иншоотни оддий тош бўлакларидан фойдаланиб қурганликлари ҳақида кўп нарса фанга ҳозирча маълум эмас.