Толибон 14 кишини ўлдирди

Афғонистоннинг шимоли-ғарбидаги Фарёб вилоятида Толибон жангариларининг ҳужуми оқибатида хавфсизлик кучлари ходимларидан 14 киши ҳалок бўлди ва 37 нафари асир олинди. Маҳаллий ОАВ нинг хабар беришича, ҳужум Қайсар тумани полиция Бош Бошқармасига қарши амалга оширилган.

Фарёб вилоятида асосан этник ўзбеклар ва тожиклар яшайди.

Вилоят мажлиси вакилининг айтишича, агар ҳукумат ёрдам учун қўшимча куч жўнатмаса, яна 30 дан кўп полиция ва ҳарбийлар асирга тушиб қолиши мумкин.