Толибон ва полиция тўқнашди

Афғонистон шимолидаги Боғлон вилоятида Толибон ва маҳаллий хавфсизлик кучлари тўқнашди. Оқибатда 2 нафар полиция бошлиғи ва 6 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди.

Боғлонлик депутат Фирузиддин Аймоқнинг айтишича, жангарилар полицияга Жилға туманида ҳужум қилган.

Боғлондаги Бурка тумани Толибон тарафидан 5-май куни босиб олинган эди.

Афғонистон ҳукуматининг айтишича, бундай ҳужумлар мамлакатдан чет эл ҳарбийлари чиқиб кетишни бошлагандан сўнг кун сари кўпайиб бормоқда.