“Трампнинг ўғли” фирибгарликда айбланмоқда

Федерал прокуратура АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг юзлаб тарафдорларини алдаб, ўзини Трампнинг кенжа ўғли деб таништирган ёш йигитни фирибгарликда айбламоқда.

22 ёшли Жошуа Холл Трампнинг президентликка қайта сайланишини қўллаб-қувватловчи сиёсий гуруҳда ишлаяпман деб, сохта веб-сайт очиб, минглаб доллар йиғишга муваффақ бўлган.

Йигит ўзини ижтимоий тармоқларда собиқ президентнинг оиласи билан алоқалари бўлган Трамп тарафдори сифатида намойиш қилган ва 100 мингдан ортиқ обуначиларни жалб қилган.

Шунингдек, Холл Трамп тарафдорларини Трампнинг кенжа ўғли Баррон Трамп номидан сохта ҳисоб очиб , у билан алдашга муваффақ бўлди, унда сохта Баррон Жош Холни ўзининг дўсти деб, уни ва аслида мавжуд бўлмаган ташкилотини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Холл сешанба куни Пенсилвания штатида ҳибсга олинган, энди фирибгарликда ва шахсий маълумотларни ўғирлашда айбдор деб топилса, максимал 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.