Трампнинг собиқ адвокати Туркия лоббиси бўйича тергов қилинмоқда

Блумберг хабарига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги собиқ президент Доналд Трампнинг адвокати Руди Жулиани устидан Туркия фойдасига лобби фаолияти олиб борилиши бўйича тергов бошлаганини хабар қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, вазирлик бир йилдан кўпроқ вақт давомида туркиялик олтин савдогари Ризо Заррабга қарши жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича айбловларни бекор қилиш мақсадида Жулиани 2017 йилда Трампга таъсир ўтказганми ёки йўқлигини аниқлаш устида ишламоқда.

Тергов шунингдек, Жулиани Трампни Туркия оппозициясининг воизи Фатҳуллоҳ Гуленни терроризмда ва 2016 йилда муваффақиятсиз тугаган ҳарбий тўнтариш ташаббусида айблаган Анқарага топшириш мақсадида унга таъсир ўтказишга уринган бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда.