Туркия Қобулни ҳимоя қилади

“АҚШ Афғонистонни тарк этганидан сўнг Туркия Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни режалаштирмоқда” – дея хабар беради миллий хавфсизлик бўйича АҚШ президенти маслаҳатчиси Жейк Салливан.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақида икки мамлакат президентлари Жо Байден ва Таййип Эрдоған батафсил “гаплашиб олишган”.

Президент Эрдоған бу борада зарурий кўмак кўрсатилиши кераклигини айтиб ўтган ва ўз ўрнида Байден талаб этиладиган ёрдам берилишини таъкидлаган.

Туркия Қобул шаҳрида жойлашган Ҳамид Карзай номидаги аэропорт хавфсизлигини таъминлаш орқали ўз мажбуриятини бажармоқчи.

Салливаннинг сўзларига кўра, агар бу борада Туркия ўз вазифасини амалга оширишда муваффақиятсизликка учраши эҳтимолини ҳисобга олиб, АҚШ ҳам “заҳира” режани ишлаб чиқиб бўлган.