Твиттер вакцина ҳақида шубҳали твит ёзган ёзувчининг аккаунтини блоклаб қўйди

Твиттер сайт қоидаларини бузганлиги ва коронавирусга қарши вакциналар тўғрисидаги чалғитувчи маълумотларни нашр этгани учун таниқли америкалик журналист ва ёзувчи Наоми Волфнинг аккаунтини тўхтатиб қўйди.

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва вице-президент Горнинг сиёсий маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, “Гўзаллик афсонаси” номли феминистик китоби билан танилган Волф вакциналар ҳақидаги кўп назарияларни нашр этди.

Бир твитида Волф вакциналар маълумотларни қабул қилиши мумкин бўлган дастурий платформа эканлигини айтган. Шунингдек, Волф АҚШдаги коронавирус инқирози бўйича бош маслаҳатчиси Энтони Фаусини шайтонга ўхшатган.