UEFA “қимматбаҳо қоида”ни бекор қилди

UEFA Ижроия Қўмитаси UEFA Клублар мусобақалари қўмитаси ва UEFA Аёллар футбол қўмитасининг тавсиясига биноан, барча мусобақаларда (эркаклар, аёллар ва ёшлар) “сафардаги гол” деб номланган қоидаларни бекор қилиш таклифини маъқуллади.

Бугунга қадар ўйин давомида сафардаги жамоанинг бирортаси рақиб жамоалари дарвозаларига кўпроқ голлар урган тақдир у, мусобақа ғолиби саналган ҳамда кейинги босқичга йўл олган.  Агар учрашувда одатдаги ўйин вақти тугаганидан кейин икки жамоа ўз майдонларида ва меҳмонда бир хил миқдорда гол уришган бўлса, қўшимча вақт ишга солинар, агар шу вақт давомида голлар нисбати ўзгармаса, пеналти зарбалари қўлланиларди.

UEFAнинг айтишича, янги тартиб 2021-2022 йил мавсумидан амалда қўлланила бошлайди. Оқибатда, Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва UEFAнинг саралаш ва плей-офф ўйинларида икки ўйин тугаганидан сўнг дуранг натижа қайд этилса, жамоалар қўшимча бўлимларда ўйнашади.