US Open 2021 ўтган йилгидан фарқ қилади

Бу йилги US Open мусобақаси ўзининг икки ҳафталик муддати давомида (30 август – 12 сентябрь) стадионларга мухлислар тўлиб-тошиши билан ўтган йилгидан фарқ қилади. Ўйинлар давомида ташкилотчилар 100 фоиз қувват билан ишлайди.

Flushing Meadows (АҚШ миллий теннис маркази стадионлар комплекси) даги мусобақа коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда томошабинларсиз ўтказилган эди.

“Биз бу йил мухлисларимизни US Open чемпионатида кутиб олиш имконияти борлигидан жуда ҳам хурсандмиз. Теннис спорти энг қийин вақтларни бошидан ўтказди ва бу йилги US Open қатнашчилар ва мухлислар учун унутилмас байрам бўлиш кутилмоқда”, – дейилади USTA (АҚШ Теннис Ассоциацияси) ижрочи директори Майк Доуснинг баёнотида.

Cincinnati Masters (Синсинати шаҳри яқинида ўтказиладиган теннис мусобақалари) ташкилотчилари ҳам “Катта Мусобақа” учун тайёргарлик ўйинларини тўлиқ қувват билан ўтказишни режалаштирганлигини эълон қилди.

Бу йилги Wimbledon (Буюк Британияда ўтказиладиган теннис мусобақаси) нинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги якка финал баҳслари ҳам муҳлислар иштирокида ўтказилиши маълум қилинган.