Венесуэлада “Рақсга тушган шайтонлар” Яратгандан коронавирус пандемияси тугашини сўраб дуо қилмоқда

Венесуэланинг “Рақсга тушган шайтонлар” жамоаси аъзолари пайшанба куни ҳар йили бўладиган “Корпус Кристи” маросимини ўтказдилар ва Худодан мамлакатда ва дунёда коронавирус пандемиясини тугатишини сўрадилар.

“Рейтерс” ахборот агентлиги гуруҳда 20 йилдан ортиқ вақтни ўтказган Эрвис Родригезнинг сўзларидан иқтибос келтирадики, у: “Раққослар бу эпидемияни тугатиш учун ибодат қилмоқдалар, чунки жуда кўп одамлар вафот этди. Раққосларнинг қариндошлари ҳам вафот этди”.

Байрам тантаналари пойтахт Каракасдан 52 километр шимоли-шарқда жойлашган Нигуата шаҳрида пайшанба куни эрталаб бошланиб, соат олтидан сўнг тугади.

Ўн саккизинчи асрдан бошлаб, Венесуэланинг марказий, соҳилбўйи шаҳарларидаги эркаклар ва балоғатга етган ёшлар гуруҳлари жинлар каби кийинишади ва Худога илтижо қилишади.

Таъкидлаш жоизки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) 2012 йилда “Рақсга тушган шайтонлар” гуруҳини инсониятнинг маданий мероси таркибига киритган.