Венгрияда мактабларда ЛГБТ ҳақидаги материалларни тақиқловчи қонун қабул қилинди

Венгрия парламенти Виктор Орбаннинг ҳукмрон партияси ЛГБТ ҳуқуқларига қарши кампаниясини кучайтиргани сабабли, ЛГБТнинг 18 ёшга тўлмаганлар учун ўқув материаллари ёки телекўрсатувларда намойиш этилишини тақиқловчи қонун қабул қилди.

Ҳукмрон “Фидес” партияси депутатлари Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича етакчи амалдорларидан бирининг ушбу режадан воз кечиш ҳақидаги “ЛГБТ одамларнинг ҳуқуқлари ва шахсиятига тажовуз қилиш” ҳақидаги мурожаатини эътиборсиз қолдириб, Миллий Қонунчилик Ассамблеясида 157 нафар депутат қонунни ёқлаб овоз берди.

Ҳукумат вакили: “Маълум бир ёшгача бўлган болалар нотўғри тушунишлари мумкин, бу уларнинг маълум ёшдаги ривожланишига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин ёки болалар ассимиляция қила олмайди ва шу билан уларнинг ривожланаётган ахлоқий қадриятларини чалкаштириб юбориши мумкин”, деган.

Халқаро Амнистия ташкилоти қонуннинг қабул қилинишини “ЛГБТ ҳамжамияти ҳуқуқлари ва Венгрия учун қора кун” деб таърифлади.