“Wall Street Journal”: Коронавирус Хитой лабораториясида ишлаб чиқилган

Икки америкалик мутахассис коронавируснинг геномлари кетма-кетлиги вируснинг Хитой лабораториясида ишлаб чиқарилганлигини қатъиян таъкидламоқда, дейилади “Wall Street Journal”да чоп этилган мақолада.

Кўкрак бези саратони ва коронавирусни даволаш усулларини ишлаб чиқувчи “Atosa Therapeutics” компаниясининг бош директори доктор Стивен Куай ва Калифорния университети профессори Ричард Мюллер томонидан ёзилган мақолада улар вируснинг лабораториядан тарқалиши тахминини қабул қилиш сабаби илм-фанга асосланганини, Ковид-19 табиий коронавирусларда ҳеч қачон кузатилмаган генетик изга эгалигини айтмоқда.

Улар Ухан лабораториясида функцияларни ошириш бўйича тадқиқотлар олиб борилганлиги, олимлар қасддан вируслар сабабли ўлим ҳолатларини ошириш ва патогенларнинг ўтказувчанлигини ошириш учун вирусларни ишлаб чиқишларини таъкидладилар.

Сўнгги ҳафталарда коронавируснинг Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан тарқалгани назарияси аксарият мутахассислар томонидан рад этилганидан сўнг, яна АҚШдаги мунозаралар марказига қайтди.

Олдинроқ АҚШ президенти Жо Байден разведка идораларига коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида ҳисобот тайёрлашни буюрган эди.