Халқаро талабалар учун магистрлик грантлари

Аризалар Буюк Британия университетлари томонидан тадқим этилаётган “Welcome International Master’s Fellowships 2021” дастури доирасида қабул қилинади. Кам ёки ўрта даромадли мамлакатларнинг барча халқаро талабалари Буюк Британиянинг 2021 йилги ҳукумат грантлар дастурига ариза бериш ҳуқуқига эга.

Ушбу стипендия доирасида кўплаб илмий соҳалар ва йўналишлар мавжуд. Грант барча харажатларни қоплайди. Грантнинг давомийлиги 30 ой бўлиб, шундан магистрлик даражаси учун 12 ой ва тадқиқот учун 18 ой вақт сарфланади.

Грантнинг тафсилотлари:

  • Илмий даража: Магистрлик даражаси;
  • Грантнинг молиявий қамрови: тўлиқ молиялаштирилади;
  • Тегишли фуқаролик: халқаро талабалар;
  • Грант тақдим қилаётган мамлакат: Буюк Британия;
  • Ҳужжат топшириш учун сўнгги муддат: 2021 йил 24 август.