Халқаро талабалар учун Польша ҳукумати гранти

Халқаро талабалар Польша ҳукуматининг 2022 йил грант дастурига ариза топширишлари мумкин. Польшада бепул магистрлик даражасида таълим олишни истаган талабалар Лукасевич стипендиясини қўлга киритиш учун ҳужжат топширишлари керак. Банач стипендия дастури ва Лукасевич стипендия дастури битта грантга бирлаштирилган. Ушбу грант дастури бўйича танловда бутун дунё бўйлаб талабгорлар қатнашишлари мумкин. Талабаларнинг ўқиш харажатлари Польша ҳукумати томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

Польша ҳукуматининг стипендияси кўплаб академик соҳалар – муҳандислик, ахборот технологиялари, аниқ ва табиий фанлар, ижтимоий соҳа, санъат ва бошқаларни қамраб олади. Грант магистрлик даражаси бўйича таълим олишни тўлиқ молиялаштиради.

Халқаро талабалар учун тақдим этилаётган ушбу Польша ҳукумати гранти 2022 ўқув йилида Ташқи ишлар вазирлиги ва Польша академик алмашинув дастури миллий агентлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Грантга оид тафсилотлар:

Ким томонидан тақдим этилмоқда: Ташқи ишлар вазирлиги;

Илмий даража: магистратура;

Ким учун: халқаро талабалар;

Грант тақдим қилаётган мамлакат: Польша;

Ҳужжатларни тақдим этиш учун охирги муддат: 2021 йил 21 июнь.