Хитой инсонларни Марсга юборади

Хитой 2033 йили инсонларни Марсга юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters АА хабар беради.

Экипаж билан боғлиқ миссиялар бошланмай туриб, Хитой ҳукумати Марсга база қурилиши учун энг қулай ер танлаш ва заҳиралар топиш учун системалар яратиш учун роботларни жўнатади.

Хитой келажакда Қизил сайёрада сув топишни, кислород синтези ва электр энергияси ишлаб чиқаришни ҳам режалаштирмоқда.

Марсга келган астронавтларни Ерга қайтариш учун ҳам технология ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.