Хитойнинг Марсга учиш учун алоҳида режаси бор

Хитойда космик қурилмалар учун ион двигателлари синовлари давом этмоқда. Тажриба остидаги HET-3000 двигателининг 50 киловат қувватга эга намунаси 11 ойдан ортиқ вақт давомида номинал қувватда ҳеч қандай камчиликсиз ишлай олди. Тажрибанинг муваффақиятли ўтиши Марс томон учиришга режалаштирилган миссияларни бошлаш имкониятини намойиш этди.

Хитой қурадиган Тиангун орбитал станцияси Ҳолл эффектидан фойдаланган ҳолда тўртта LHT-80 ион двигателлари ёрдамида орбитада муаллақ сақланиб тура олади. Келажакда станция ионли двигателлардан фойдаланадиган биринчи космик объект бўлиши кутилмоқда. Илгари ионли двигателлар фақат автоматик станциялар ва сунъий йўлдошларда қўлланилган эди.

Табиий ёқилғиларда ишловчи ракета двигателларидан воз кечиб, ионли двигателлардан фойдаланишни бошлаш ёқилғиларга бўлган қарамликни сезиларли даражада камайтиради ва Марсга етиб бориш вақтини қисқартиради. 200 мегават қувватга эга двигателлар ёрдамида қизил сайёрга 39 кундаёқ етиб олиш мумкин. Янги двигателлар воситасида амалга оширилган парвоз харажатлари ҳам унчалик қиммат бўлмайди.

Хитойда ион двигателларини ишлаб чиқариш билан Шанхай шаҳридаги номи сир қолиши кераклиги айтилаётган илмий институт шуғулланмоқда. Ушбу институтда олис коинотга парвоз қилиш, Ой ва Марс ўртасида транспорт алоқасини ўрнатиш учун 5 мегаватдан 500 мегаватгача бўлган қувватга эга, Ҳолл эффектида ишловчи истиқболли ионли двигателлар ишлаб чиқилмоқда.