XX аср ўзбек матбуотида иллатлар билан кураш

1883-йилда “Туркестанские ведомости” газетасида чоп этилган бир мақолада маҳаллий аҳоли ўртасида спиртли ичимлик ичиш тезлик билан тарқаётганлиги эътироф этилган. Газетанинг бошқа бир сонида таъкидланганидек, русийзабон тадбиркорлар тезда бойиш мақсадида ўлкада спиртли ичимликлар ишлаб чиқараётгани ва “маҳаллий аҳолини ҳам рус ароғига ўргатиш”га уринаётгани танқид қилинган.

Матбуот саҳифаларида жамиятдаги ижтимоий муаммолар танқид остига олинган бўлиб, шундай иллатлар сирасига аҳоли орасида ичкиликбозликнинг тарқалиши киритилади. 1872-йилгача Туркистон маъмурияти спиртли ичимлик сотувчи муассасаларнинг фаолиятини умуман чекламаган эди. Маҳаллий уламоларнинг талаби билан 1872-йилда Молия вазирлиги Туркистон генерал-губернаторлиги билан биргаликда маҳаллий аҳоли истикомат қиладиган жойларда ичкилик ичиш хоналари очишни ман этган.1873-йили Туркистон генерал губернаторлиги Сирдарё вилояти ҳарбий губернаторига махаллий аҳоли яшайдиган жойлардаги бундай муассасаларни ёпиш ҳамда аҳоли аралаш яшаётган жойларда уларнинг сонини чеклаш ва “фақат русийзабон аҳолига етадиганини қолдиришни” таклиф этган.

XIX асрнинг 80- йилларини бошларига келиб эса, уларнинг сони кўпайиб, факат Сирдарё вилоятининг ўзида б9 та турли спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи муассасалари борлиги ва уларда энг паст навли ароқлар сотилаётганлиги таъкидланган. Мазкур газетанинг 1885-йилги сонида келтирилган маълумотларга кўра, 1878-йилда Туркистон генерал- губернаторининг қарори билан, ўлканинг асосан кўчманчи аҳолиси кўп истемол қиладиган бўза ичимлигининг таркибини текшириб кўриш учун кимё лабораториясига топшириқ берилган. Бу текшириш натижасида бўза таркибида инсон соғлиғи учун зарарли бўлган моддалар йўқлиги аниқланган. Шундан кейин Туркистон генерал-губернаторининг бу борадаги фармойиши эълон қилиниб, унда бўзани тайёрлаш ва сотишга рухсат берилган, фақат ҳарбий қисмлар жойлашган жойларга яқин ерларда уни сотиш ман қилинган.

“Туркестанские ведомости” газетасининг бошқа бир сонида Туркистонда спиртли ичимлик ишлаб чиқариш кўпайганлиги улардан олинадиган солиқлар мисолида кўрсатиб берилган. У нда ёзилишича, 18б8-йилда бундай солиқлардан тушган пул миқдори 114 670 рублни ташкил этган булса, 1883-йилга келиб бундай солиқлар 540 107 рублга етган эди. Бу даврда Тошкентда 1- гильдия савдогари А. Е. Громов, Н. И. Ивановнинг вино ҳамда пиво заводлари, Самарқандда Н. И. Ивановнинг пиво заводи ишга туширилган. 7 та вино заводидан ташқари, 1883-йилда 7 та мевалардан ароқ тайёрловчи завод бўлиб, уларнинг 2 таси Сирдарё вилоятида, 5 таси Зарафшон округида жойлашган. Ушбу 14 та спиртли ичимлик ишлаб чикарувчи заводлар хўжайинларининг 12 таси христианлар ва 2 таси яҳудийлардан иборат эди. 1883-йилда пиво ишлаб чиқариш 17 та заводда амалга оширилган, улардан энг яхши асбоб-ускуналар билан жиҳозлангани савдогар Н. И. Ивановнинг заводи булиб, ундаги аппарат буғ билан ишлаган. Ароқ ишлаб чиқарувчи заводлар ўлкада 6 та бўлиб, шундан 3 таси Тошкентда жойлашган . Умуман, бу даврда, газета маълумотларига кўpa ўлкада тери заводларидан ( 365 минг рублдан ортиқ) кейинги ўринларни вино заводлари (240 минг рублдан ошиқ), совун ишлаб чиқарувчи заводлардан (150 минг рублдан ортиқ) сўнг водка (ароқ) ишлаб чиқарувчи заводлар (147 минг рублдан ) ва пиво заводлари (145 минг рублдан ошиқ) эгалларди.

1906-йилда “‘Туркистон вилоятининг газети”да чиққан мақолада муаллиф ичкиликнинг маҳаллий аҳоли орасида тарқалиб кетаётгани ҳакдиа ёзар экан, унинг зарарли томонлари тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берган . Муаллиф, биринчидан, ичкилик ичиш шариатга хилоф эканлигини, иккинчидан, унинг моддий зарари, айниқса, камбағалларга зарарлиги, учинчидан эса, ичкилик ичган одам ўзига касаллик орттириб олиши мумкинлиги, тўртинчидан, ароқ ичган кишининг ақли ўзига буйсунмай, гуноҳ ишлар қилишга олиб келишини мисоллар билан кўрсатиб берган эди. Бундан ташқари, ичкилик ичиш зурриётга ҳам ёмон таъсир қилиши ва насл бузилишига олиб келиши таъкидланиб, ўша даврда ўтказилган тадқиқотлардан мисоллар келтириб, ичкиликнинг зарарли томонларини аҳолига тушунтиришга ҳаракат қилинган. Европада ўша даврда ўтказилган тадқиқотларни мисол қилиб келтирилган, унда айтилишича, ичкиликка мубтало бўлган ва 1828 йилда 50 ёшида вафот этган америкалик бир аёлнинг авлоди текширилган. Маълум бўлишича, бу аёлнинг авлоди 800 кишидан иборат бўлган . 700 таси ҳар хил гуноҳ ишларни амалга ошириб, жазога гирифтор қилинган. Уларнинг ичида 342 нафари доимий равишда маст ҳолда юрганлар ва 127 нафари енгил табиатли аёллар, 37 нафари эса қотиллар бўлиб, бунинг учун улар жазоланган. Мақолада маҳаллий аҳоли ҳам ичкиликка ружу қуйиши оқибатида турли жиноятларни, шу жумладан, қотилликни амалга ошираётгани мисоллар билан кўрсатилган. 1913 йилда “Туркистон вилоятининг газети” саҳифаларида Мирмуҳсин ”’Тафаккур билан кўз очсак ҳар жиноятларнинг онаси ичкилик кўринур… Аксар ёшларимиз косиблар бўлиб, бечоралар кечалари, кундузлари тинмай бир ҳафта бадалида ишлаган ақчаларини … жума куни чиқиб, ичкиликка сарф этиб азиз умрларини сайёқликда ўтказмоқдаким, бу  барчанинг маълумидир” ,- деб таъкидлаган ва ичкиликдан тийилишни маслаҳат берган. Аксинча, баъзи газеталарда чоп этилган мақолаларда эса маҳаллий аҳолининг асосий қисми спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслиги қайд этилган. Хусусан, 1896-йилда “Окраина” газетасида ёзилишича, маҳаллий аҳоли спиртли ичимликларни истеъмол қила бошлаган бўлса-да, шариатда унинг тақиқланиши ва жамоатчилик эътирози туфайли ичкиликбозлик хавфли даражада тарқалиб кетмаган ҳамда аҳолининг асосий қисми ичкилик истеъмол қилмаган. Унда таъкидланишича, баъзи кишиларнинг “сартларни руслаштириш учун эски шаҳарда бир қанча қаҳвақхона ва apоқхонa очиш етарли” деган гапларига эътибор қаратиб, ўлка шаҳарларидан бирида ўз даромадини кўпайтириш мақсадида бир пивохона эгаси маҳаллий аҳолига дастлабки пайтларда бепул пиво тарқатиб. уларни уз мижозига айлантиргандан сунг ўз мақсадига эришганлигини қайд этган . Газета таҳририяти эса ичкиликбозликни тарқатмасдан, балки уни бартараф этиш зарурлигини таъкидлаган. Мазкур муаммо ҳам, асосан, рус ва ўзбек тилидаги расмий матбуот органларида кўтарилган мақола муаллифлари турли касб эгалари булиб, улар орасида шифокорлар ҳам мавжуд эди. Улар газета орқали маҳаллий аҳолига ичкиликнинг зарарли томонларини тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Шунингдеқ, баъзи мақолаларда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларни сотиш билан машғул булган қовоқхоналар томонидан давлат хазинасига тўланаётган солиқлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилган. Туркистон маҳаллий аҳолиси орасида тарқалган ижтимоий муаммолардан  яна бири эса туй ва маъракаларга ортиқча сарф-харажат қилиб, исрофгарчиликка йўл қўйилаётганлиги эди. Бу муаммо ҳам жамият ҳаётининг кўзгуси бўлган матбуот, айниқса, миллий матбуот саҳифаларида қаттиқ танқид остига олина бошланди. Хусусан, 1906-йили “Туркистон вилоятининг газети”да тўйлардаги ҳаддан зиёд исрофгарчиликлар, шароитга қарамай туй ўтказиш оқибатида одамлар қарзга ботиб қолаётгани, қарздорлар бор мол-мулки ва еридан ажралиб қолаётгани ҳақида фикр юритилади. Унда ёзилишича “Бир қанча бойларимиз ҳаддидан зиёда тўйлар қилиб, ҳар бир одамга беқасам, мовут, сатин ва бошка кимматбаҳо тўнлар кийгизиб, халкни ҳайрон қилди. Кейин сағал кун ўтмасдан ўзлари ҳайрон бўлиб қолдилар, тўй ўтказгандин бир ойдан сўнг синиб, беобру бўладурлар”.

Туркистон жадидчилик ҳаракатининг раҳбари, буюк тараққийпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ‘”Бизни кемирувчи иллатлap” номли мақоласида халқни кемирувчи ҳақиқий иллатлар- туй ва маъракалар бутун Туркистон шаҳарлари ва қишлоқларини қамраб, халқни инқирозга йўналтираётганини, кунига 18-20 соат меҳнат қилиб, емай-ичмай, дам олмай, бошқалардан зиёдроқ тўй қилишни мақсад қилишиб, унинг натижасида қанчадан- қанча кишилар ишпаб тўплаганини бир-икки кунда совуриб, яна қарз-ҳавола қилиб, бор буд-шудидан айрилганлиги таъкидланган. Беҳбудий қарздорларнинг аччиқ қисмати ҳақида ёзар экан, қарздан кутулиш учун улар ер ва ҳовлиларини сотишга мажбур бўлаётганлари, бу ҳолат яна 20-30 йил давом этса, ер ва ҳовлилар ажнабийларга ўтиб, аксар халқимиз гадойлик даражасига тушиб қолишига ачинади. “Туркистон вилоятининг газети”да бундай аянчли аҳволга туши б қолмаслик учун қизларнинг ота-оналари куёвнинг шароитидан келиб чиққан холда тўй белгилашга ва куёв қарздор бўлиб қолишига йўл қўймасликка даъват қилинади. Матбуотда тўй харажатлари ҳақида статистик маълумотлар ҳам келтирилади. Ўша давр маълумотларида келтирилишича, ўртача ҳисобда камбағаллар тўйга 200 сўмдан 1000 сўмгача сарфлаганлар, бойлар эса тўйларга беш-ўн минг сўм харажат қилганлар. Уйланиш учун қарз олиб, хонавайрон бўлган ва беватан қолган одамлар жамиятнинг ҳақиқий муаммоларидан бирига айланган эди. Туркистонни тараққиёт йўлига бошлашни ният қилган юрт фидоийлари жадидлар бу муаммоларни кўтариб чиқиб, халқнинг онгига етказишга ҳapaкaт қилганлар. Тўй ва маъракалардаги ортиқча сарф- харажатлар ҳaм диний, ҳaм дунёвий нуқтаи назардан зарар эканлигини яхши англаган жадид тараққийпарварлари тўй маросимларини исрофгарчиликка йўл қўймасдан, кичикроқ қилиб ўтказиш ва ортиқча пулларни болаларни ўқитишга сарфлашга даъват этадилар.

Бу пулларни ёшларнинг Миср, Туркия, Россия дорилфунунларига ўқишга киритиб, диний ва дунёвий билимларни эгаллашлари учун сарфлашга чақирганлар, миллат ёшларидан жамият тараққиёти учун хизмат қиладиган турли касб эгаларини, ҳуқуқшунос, инженер, муаллим, тижоратчилар ҳaмдa банк ходимлари тайёрлашга ундайдилар. Беҳбудий шу пуллардан болалар учун тарбиятхона (пансион) очишни таклиф этади. Миллий матбуот саҳифаларида миллат учун зарарли булган бундай иллатлар тез-тез танқид остига олиб турилади ва халқ, миллат манфаати учун хизмат килишга даъват этилади. Ўша давр газеталаридан бирида миллий жаридаларимиз давом этиб турса, бу бидъатларимиз ҳам йўқ булиб кeтap, деб миллий матбуотдан катта умид қилинган. Айниқса, 1914-1915-йилларда чоп этилган “Садои Туркистон” ва ”’Садои Фарғона” газеталари бу борада ўткир фикрлар билдиради . “Садои Туркистон” газетасида кўрпасига караб оёқ узатмасдан тўй ва бошқа маракалар ўтказилиши халқнинг жаҳолатда қолишининг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатилади ҳамда бундай харажатларни болаларни усули жадид мактабларидаўқитишга, уларга илм ва ҳунар беришга сарфлашга даъват этиш бир неча бор такрорланган эди . “Садои Фарғона газетасининг саҳифаларида бундай тўй ва маъракалар ўтказиш илмсизлик натижаси эканлиги, дунёнинг ҳеч бир миллатида бу ҳол учрамаслиги, бундай ҳолат Қуръони Карим ва ҳадиси шарифга мутлақо зидлиги алоҳида таъкидланади. “Caдои Туркистон” саҳифаларида ҳам динимизда исрофгарчиликка йўл қўйишнинг қатъиян ман қилиниши эътироф этилган.

Туркистон тараққийпарварлари фақат даврий матбуотда бу ҳакда ёзмасдан, балки амалда ҳам тўй ва маъракалар ислоҳини қўллашга ҳаракат килган эдилар. Чунончи, 1909 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий Мақсудхўжа исмли ўғлига хатна тўйи қилиб, унда 1000 рублдан кам пул сарфлаганлигини газетадан ўқиш мумкин. У тўйга кетадиган ортиқча сарф-харажат ўрнига, Самарқанддаги кутубхонага Россия ва Туркиядан китоблар харид қилган эди.