Яман аҳолиси кўчиб кетмоқда

Халқаро Миграция Ташкилоти (IOM) нинг баёнотига кўра, 2021-йилнинг 1-январи ва 12-июни ўртасидаги вақт оралиғида Ямандан 6121 оила кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Бу оилаларнинг 36726 нафар инсонлардан ташкил топганлиги, биргина 6-12-июнда 1014 кишидан иборат 169 оиланинг мамлакатни тарк этгани ҳам таъкидланди.

Энг кўп Таиз, Дали ва Худайда шаҳарларида яшовчи инсонлар ватанларини ташлаб чиқиб кетганлар.

Яманда узоқ вақтдан бери сиёсий барқарорлик издан чиққан бўлиб, Эрон қўллаб-қувватлайдиган Хусичилар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқдадир. Хусичилар 2014-йилнинг сентябридан бошлаб пойтахт Санаъ ва баъзи вилоятларни назорат остида тутмоқда, Саудия Арабистони раҳбарлигидаги коалицион кучлар эса 2015-йилнинг мартидан бери уларга қарши Яман ҳукуматининг ёнида жанг олиб бормоқда.

БМТ нинг берган маълумотига кўра, Яман аҳолисининг 80% инсонпарварлик ёрдами ва ҳимояга муҳтождир.