Яна бир улкан олмос топилди

Жанубий Африкада жойлашган Ботсванада бу кунгача топилган энг йирик олмосларнинг учинчиси топилди.

Маҳаллий Debswana фирмасининг берган баёнотига кўра, 1-июнь куни топилган олмоснинг 1098 каратли экани аниқланган.

Баёнотда олмоснинг пойтахт Габоронега олиб келиниб, мамлакат президенти Мокгвитси Эрик Масисига тақдим этилганлиги айтилмоқда.

Фирма директори Линетт Армстронг топилган олмоснинг Ботсвана халқи учун бир умид бўлишини таъкидлади.

Дунёда бугунгача топилган энг буюк олмос Жуллиан деб номланган 3106 каратлик  олмос бўлиб, у 1905-йили Жанубий Африкада топилган эди.