Япония водород энергиясига “ўтмоқчи”

Япониянинг Панасоник компанияси Япониянинг марказий қисмидаги Шига префектурасидаги Кусатсу шаҳрида жойлашган ёнилғилар сақлаш заводида фотоэлектрик элементлар билан бойитилган илк водород станциясини қурмоқда.

Станция ички эҳтиёжлар учун сафланадиган энергия ишлаб чиқарувчи тизим сифатида тавсифланиб, унда умумий қуввати 500 кВт бўлган водород генераторлари, 570 кВт қувватга эга қуёш батареялари ва жамланган қуввати тахминан 1,1 МВт бўлган литий ионли батареялар жойлашади.

“Ушбу тизим томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси Кусатсу шаҳрида жойлашган заводнинг ишлаб чиқариш жараёнлари учун зарурий барча қувватни таъминланади”, – дейилади компания хабарида.

Лойиҳа орқали Панасоник ноу-хауларни жамлаб ва энергия бошқаруви бўйича, жумладан соф водородли генераторлар ишлаб чиқариш бўйича улкан қадамни ташлайди ва тадбиркорлик фаолияти учун зарур қувватнинг барчасини қайта тикланадиган энергиядан фойдаланган ҳолда таъминлаб беради.