Ёғоч сунъий йўлдош ҳақида эшитганмисиз?

Дунёдаги ёғочдан ясалган биринчи сунъий йўлдош Rocket Lab корхонасининг Маҳия ярим оролида жойлашган парвоз комплексидан шу йил охирида коинотга учирилишга тайёрланмоқда.

Финляндияда ишлаб чиқарилган 10х10 сантиметр ўлчамга эга бўлган ёғочдан (фанера) тайёрланган ушбу сунъий йўлдош коинотда ёғочнинг “ўзини қандай тутиши” ва чидамлилигини синаб кўриш вазифаси доирасида фазога юборилади.

Woodsat компаниясининг бош муҳандиси Самули Ниманнинг айтишича, сунъий йўлдошнинг ҳом ашёси дўконларда сотиладиган тахта материали билан бир хил.

Алюминий оксиди ёғочнинг космик муҳитга ҳар қандай турдаги газларни чиқаришига тўсқинлик қилади.

Сунъий йўлдошга иккита камера ўрнатилади. Улардан бири селфи таёғига боғланган бўлиб, миссия оператив гуруҳи ушбу камера орқали фанеранинг космик шароитга қандай «муносабатда» бўлишини кузатиб туради.