Юзлаб покистонликлар коронавирусга қарши эмланишни талаб қилиб тиббий марказга бостириб киришди

Душанба куни юзлаб покистонликлар пойтахт Исломободдаги оммавий эмлаш марказига бостириб кириб, мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайиб бораётганига қарамай, эмланишни талаб қилишди.

ОАВга кўра, вакцинацияни талаб қилиб бостириб кирганларнинг аксарияти чет элларда, хусусан, Форс кўрфази мамлакатларида ишлайдиганлар эканини, улар Покистонда топиш қийин бўлган “АстраЗенека” вакцинасини олишлари кераклиги ҳақида хабар беришди.

“Бизнинг имкониятларимиз жуда чекланган, аммо сўнгги кунларда марказ чет элга саёҳат қилишни хоҳловчилар билан тўлиб тошган”, дейди катта офицер Фаруқ Амжад Баттар.

Тахминан 12 миллион покистонлик бир марталик коронавирусга қарши хитойлик вакцинасини олган. Форс кўрфази мамлакатлари чет эллик ишчилардан “АстраЗенека” ёки “Пфайзер” вакциналари билан эмланишни талаб қилган.