Zephyr Aerospace компаниясидан ажойиб таклиф

Одатда, самолётдаги эконом ва бизнес класс ўринларининг ҳар икки тарафига бир ёки икки нафар йўловчилар жойлаштирилади. Биринчидан, бу ҳозирги пандемия кенг тарқалган вақтда ўта хавфли. Иккинчидан, йўловчиларнинг бундай жойлашуви кўпинча парвоз пайтида ноқулайлик келтириб чиқаради.

Zephyr Aerospace ўриндиқларининг янги дизайини йўловчилар ўртасида хавфсиз ижтимоий масофани яратиш билан бирга, уларнинг сонини аввалги миқдорда сақлаб қолиш имконини беради.

Авиакомпаниянинг таклифи илгари юкларни жойлаштириш учун ишлатилган самолётнинг юқори қисмидан фойдаланиш орқали амалга оширилди.

Zephyr томонидан таклиф этилаётган креслолар эконом классдаги йўловчиларга худди бизнес классда саёҳат қилаётганларидек имкониятни тақдим этади. Креслоларни кенгайтириш ва ётқизиш учун бир нечта мосламалардан фойдаланилади. Бу креслолар юқори сифатли енгил композит материаллардан тайёрланган бўлиб, уларнинг нархлари унчалик баланд эмас. Телескопик нарвон юқорига тез кўтарилиш имконини беради. Парвоз якунлангач эса улар бир четга олиб қўйилиши мумкин.

Лойиҳа муаллифларининг айтишларича, бундай креслоларда йўловчиларнинг оёқлари учун айниқса кенгроқ жой ажратилган. Zephyr Aerospace креслолари 18 ой давомида ишлаб чиқилган. Лойиҳанинг биринчи прототипи аллақачон бир нечта авиакомпаниялар раҳбарларига тақдим этилган.