Зирак ўғриси ушланди

Душанбе милиция ходимлари пойтахтда бир қатор ўғриликларни содир этишда гумонланаётган аёлни қўлга олди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, Душанбенинг Сино тумани Ички ишлар бўлимига 58 ёшли аёл ариза билан мурожаат қилади. Шикоят қилувчи жорий йилнинг март ойида пойтахтнинг Б.Ғофуров кўчасида бир аёл унинг 6 яшар неварасининг қулоқларидан қиймати 15000 сомонига тенг зиракларини куч ишлатиб ечиб олганини айтади.

Содир этилган жиноят бўйича милиция ходимлари бундан аввал ҳам ўхшаш жиноятларни содир этишда айбланган 38 яшар маҳаллий фуқарони қўлга олишди.

Маълум бўлишича, гумонланаётган шахс жорий йилнинг 1-июнида куппа-кундуз куни куч ишлатиб пойтахтнинг Ҳисорий кўчасида 7 яшар қизчанинг, ўтган йилнинг августида эса Б.Ғофуров кўчасида 4 яшар қизчанинг зиракларини мажбурлаб ечиб олади.