12 та кит ўзини соҳилга отди

Хитойнинг Шинхуа Агентлигининг хабар беришича, Цицианг вилоятида жойлашган Линхай шаҳридаги бир пляжда 3 та жонсиз, 12 та тирик кит топилган.

Жониворларнинг нима сабабдан ўзларини соҳилга отганлиги ҳозирча номаълум.

Маҳаллий аҳоли жониворларни қутқариш учун соҳилга ошиқди.

Линхай шаҳар балиқчилик ташкилоти расмийларидан бир Жу Юпунгнинг айтишича, инсонлар китларни қутқариш учун уларни қуёшдан тўсадиган чайлалар қуриб, ҳўл сочиқлар билан устларини ўраб қўйишган.

Пляжда тахминан 150 киши китларни қутқариш билан овора бўлган.