Америкада қаришга қарши дори ишлаб чиқарилди

АҚШда қариш ва жароҳатларнинг айрим дегенератив таъсирини бостирадиган ёки камайтирадиган дори воситаси ишлаб чиқилди.

Дориларнинг инсонга таъсири дастлаб ҳарбийлар томонидан 2022 йилда синовдан ўтказилади ва агар синовлар муваффақиятли бўлса, улар кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

“Бундан мақсад ёш билан камайиб борадиган хусусиятларни яхшилаш орқали (ҳарбий) кучларимизнинг жанговар тайёргарлигини оширишдир. Биз чидамлилик ва жароҳатлардан кейин тезроқ тикланиш каби инсоннинг иш фаолиятини яхшилашни ўз ичига олувчи хусусиятларни мукаммалаштириши мумкин бўлган нутрицевтикларни (озиқ-овқат қўшимчаси) ривожлантириш бўйича етакчи клиник тадқиқот институтлари билан турли мақсадларда ҳамкорлик қилмоқдамиз “, – дейди АҚШ денгиз кучлари қўмондони Тим Хокинс.

Препарат инсон ёши катталашгани сари камайиб борувчи, ёшга боғлиқ касалликларнинг ривожланишига олиб келадиган НАД+ коферменти даражасини оширади. Унинг етишмаслиги натижасида иммун тизими турли таҳдидларга жавоб бериш учун етарли қувват ололмайди, гормонал етишмовчилик юзага келиб, инсонда сурункали чарчоқ пайдо бўлади.