Америкалик кекса 10 йилдан бери 55 миллион долларлик ютуғини оиласидан яшириб келган

Америкалик кекса одам 10 йил олдин 55 миллион доллар ютиб олган, лекин бу хабарни оиласи, дўстлари ва яқинларидан яширган.

Британия Миррор газетасининг ёзишича, исмини айтишни истамаган 67 ёшли киши шунча йиллар давомида оиласига мукофот пули тўғрисида айтмасликни афзал кўрганлигига синглисининг моддий аҳволи яхшилиги ва унинг болалар йўқлигини сабаб қилиб кўрсатган.

Калифорниялик омадли ғолиб, агар у оиласидан ёки яқин дўстларидан кимгадир бу катта миқдордаги пулни ютганини айтганида руҳий тушкунликка тушишини, синглисини ва унинг эрини яхши кўрмаслигини айтган.

67 ёшли эркак бу маблағларнинг бирор қисмини хайрия ташкилотига ўтказмаганлигини, “Фейсбук”да таниқли гуруҳлардан бирида қуйидагича ёзган: “Тахминан 10 йил олдин мен Калифорнияда лотереядан 55 миллион доллардан кўпроқ ютган эдим ва мен буни ота-онамга, синглимга ёки бошқаларга айтмадим”.

Америкалик эркак унинг қариндошлари ёки дўстларидан бирортаси ундан қарз олиб, сўнг банкрот бўлишига йўл қўймаслик учун бу пулни яширганини билдирди. Лекин, унинг ўзи янги машина ва уй сотиб олиб, яқинларига бу учун мунтазам равишда тўлаб турадиган молиявий кредит олганини айтган.

Тармоқ фойдаланувчиларидан бири унинг хабарига изоҳ бериб, шундай ёзади: “Сиз пулни беҳуда сарфланмаслиги ва яхши ишлатилишига ишонч ҳосил қилиб, вафот этганингиздан сўнг уни хайрия ташкилотларига қолдиришни ўйлаб кўришингиз керак”.