Америкалик ўзбеклар мустақиллик байрамини нишонлашади

Ҳар йили бўлгани каби бу санада ҳам АҚШда яшаётган ўзбеклар Ўзбекистон мустақиллигини нишонлашмоқчи.

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан улар жорий йилнинг 4 сентябрь куни пойтахт Вашингтон яқинидаги Стерлинг шаҳрида жойлашган сўлим парклардан бири Алгонкиан Риджиналда пикник ташкиллаштиришади.

https://stayhappening.com сайтида берилган маълумотга кўра, бу тадбирга келадиган меҳмонлар ўзбек таомлари, мусиқаси ва маданиятининг бошқа ўрнакларидан баҳраманд бўлишади. Улар учун моҳир бош ошпаз Содиқ Мақсудов анъанавий тансиқ таомларни тайёрлайди.

Тадбир қатнашувчилари учун турли спорт фаолиятлари, болалар учун эса алоҳида ўйинлар ва мусобақалар ташкиллаштирилади.

Пикник чипталари https://americanuzbekpicnic2021.eventbrite.com сайтида сотилмоқда.

Меҳмонлар “Orange and Blue: The World of Barzu” номли болаларга атаб ёзилган Марказий Осиё ҳақидаги китоблар муаллифи Марина Абрамснинг ҳикояларини ҳам тинглаш имкониятига эга бўладилар.