Анвар Садатнинг рафиқаси вафот этди

Миср собиқ президенти Анвар Садатнинг рафиқаси Жиҳан Садат 88 ёшида вафот этди.

Мамлакат ҳукумати томонидан берилган расмий баёнотда Жиҳан Садатнинг вафоти туфайли Мисрда чуқур мотам бошланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Жиҳаннинг энг қийин пайтларда турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлаб, Миср аёлларига ҳақиқий намуна бўлганлиги, ҳозирги президент Абдулфаттоҳ Ал-Сисийнинг пойтахт Қоҳирадаги бир йўлга унинг исми берилишига ва оиласига Камол кўкрак нишонитақдим этилишига оид қарор чиқаргани ҳам айтиб ўтилди.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, муолажа учун АҚШга кетиб, кейинчалик Мисрга қайтиб келган Жиҳан Садат 30 кундан буён халқаро соғлиқ марказларидан бирида интенсив муолажа олаётган эди.

Отаси Мисрлик, онаси эса Британиялик бўлган Жиҳан Садат 1933-йили дунёга келган. У турмуш ўртоғи Анвар Садат Миср президенти бўлган пайтларда  (1970-1981) ижтимоий ёрдам соҳаларида катта хизматларни амалга оширган эди.