Ақлли соат 4 яшар қизчанинг қўлида портлади

Хитойлик Йийи Хуанг исмли 4 яшар қизалоқ қариндоши билан ўйин ўйнаётган пайтда қўлидаги ақлли соатдан тутун чиқа бошлади ва соат портлаб кетди.

Қизалоқнинг бувисини айтишича, у қандайдир баланд товуш эшитган ва хонага кирган пайтда ҳаммаёқ тутун билан қопланганлигини кўрган. Қизчанинг қўлида 3-даражали куйиш жароҳати ҳосил бўлган. Уни касалхонага олиб кетишди ва муолажа бошланди.

Портлаган соатнинг қандай модель эканлиги ва қайси фирмага тааллуқли эканлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмади. Қизчанинг отаси соатни ишлаб чиқарган фирма билан кўришди ва ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди.