АҚШ афғон кучларини узоқдан қўллаб-қувватламоқчи

Пентагон вакили Жон Кирби унинг мамлакати Афғонистон қўшинлари билан АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин Кобулни масофадан қўллаб-қувватлашнинг турли шаклларида иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилаётганини тасдиқлади.

У шундай деди: “Мен ушбу музокаралар тафсилотларига тўхталмайман, аммо шуниси аниқки, биз Афғонистонга қўшни давлатларнинг раҳбарлари билан афғон кучларига кўрсатадиган ҳар хил ёрдам турлари тўғрисида музокараларни давом эттирмоқдамиз.”

Ўтган ҳафта Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Вашингтонга келишди ва кейинчалик АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва унинг турк ҳамкасби Хулуси Акар ўртасида Афғонистон бўйича телефон суҳбати режалаштирилган.