АҚШ Афғонистондан 31 августда бутунлай чиқиб кетади

АҚШ президенти Жо Байден Америка аскарларининг Афғонистондаги вазифасини 31-августда тугашини эълон қилди.

Байден Толибон жангариларининг ҳозирда ҳар қачонгидан ҳам кучли эканлигини эътироф қилди ва “У ерда қолсак, аскарларимиз янада кўп ҳужумга учраши аниқ”, – деди.

Байден Афғонистон масаласи муҳокама қилинган матбуот конференциясида АҚШнинг Афғонистонга 11 сентябрь воқеаларидан кейин, Усама бен Ладен сабабли кириб келганини таъкидлади.

Президент яна Афғонистонда бутун мамлакатни назорат қила оладиган ягона бир ҳукуматнинг ташкил топиш эҳтимоли жуда паст, деган жумлани ҳам ишлатди. У Амариканинг бу мамлакатдаги вазифасини Бен Ладен ўлдирилган пайтда тугаганини ҳам қўшимча қилди ва бу урушда АҚШнинг ғалаба қозона олмаганини тан олди.

Оқ Уй матбуот котиби Жейн Псаки эса Афғонистонда АҚШ аскарлари билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг мамлакатдан чиқиб кетишларига ёрдам берилишини айтди. Бу инсонларнинг кўпчилиги таржимонлардан иборат бўлган. Уларнинг вақтинчалик Тинч океанидаги АҚШга қарашли Гуам оролига, БАА ва Қувайтга жойлаштирилиши кутилмоқда.