АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Жазоирда қўйнинг калласини ейиш истагини билдирди

АҚШ Давлат котибининг Яқин Шарқ масалалари бўйича ёрдамчиси Жоу Ҳуд якшанба куни Жазоирга етиб келди ва жазоирликлар Қурбон ҳайитини нишонлаётган пайтда машҳур таомлардан бирини татиб кўришни исташини билдирди.

Жазоирдаги АҚШ элчихонаси томонидан чоп этилган видеода Ҳуд “шаҳидлар мамлакати” деб таърифлаган Жазоирга ташрифидан бахтиёрлигини ва Жазоир расмийлари билан самарали музокаралар олиб боришга интилишини билдирди.

Видеонинг охирида Ҳуд Жазоирда қўйнинг калласи ва оёқлари солиб пишириладиган  таомни ейиш истагини билдирган.